Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:44

Москвадаги мактабда икки кишини отиб ўлдирган ўқувчи қўлга олинди


Қуролланган ўсмир Москвадаги мактабга ҳужум қилгани оқибатида икки киши нобуд бўлди, бир нафари яраланди.

РФ Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркинга кўра, 3 февраль куни туш вақтида катта синф ўқувчиси қурол билан мактабга келган.

Қўриқчи қуролли ўқувчининг мактабга киришига тўсқинлик қилган пайтда у тепкини босган.

Полицияни фавқулодда чақирувчи тугмани босишга улгурган қўриқчи ўқувчини 10 синф ўқийдиган хонага олиб кирган.

Йигирмадан ортиқ ўқувчини гаровга олган қуролли ўсмир ўқ узгани оқибатида яраланган бир ўқитувчи кейинроқ оламдан ўтган.

Қўриқчи чақирган полиция ходимлари мактабга етиб келганида қуролли ўқувчи улардан бирини отиб ўлдирган, иккинчиси яраланган.

Маркинга кўра, мактабга ҳужум уюштирган ўсмир қўлга олинган ва у гаровга олган ўқувчилар озод қилинган. Воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG