Линклар

Украина мухолифати икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этаётган сиёсий бўҳронга барҳам бериш учун президент Виктор Януковичга кўпроқ талаблар қўймоқда.

Ўтган ҳафта касал бўлиб қолган Янукович 3 февраль куни ишга чиқди. Янукович мухолифат талабини бажариш учун ҳукумат истеъфосини қабул қилди, намойишлар ўтказишни чеклашга қаратилган парламент қабул қилган қонунни бекор қилди ва қўлга олинган намойишчиларга амнистия эълон қилди.

Лекин мухолифат Виктор Януковичдан истеъфога чиқишини ва муддатидан аввал сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда.

Бундан ташқари мухолифат президент ваколатлари чекланган 2004 йилги конституцияга қайтишни хоҳламоқда.

Бу талабларни амалга оширишда президентга босимни кучайтириш учун душанба куни мухолифат ўз тарафдорларини Киевнинг Мустақиллик майдонида давом этаётган намойишга қўшилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG