Линклар

Ўзбекистонликлар адолатга ишонмайди. Шунинг учун адолат излаб Конституциявий суд у ёқда турсин, туман судигаям бормайди. Лекин, айни пайтда Ўзбекистонда судлар орқали адолатни қарор топтириш мумкин...

Бир-бирига зид бу икки фикрни битта одам – фарғоналик иқтисодчи ўқитувчи, 67 ёшли пенсионер домла Маъруфжон Абдураҳмонов ўзининг OzodNazarида билдирди.

Мамлакатдаги вазиятга бугун айнан Маъруфжон аканинг OzodNazarи билан қарашга қарор қилганимиз бежиз эмас: у киши ўзининг қадрию фуқаролик ҳуқуқлари ҳимояси тўғрисидаги гапларни бесамар чойхона гурунгларида “сақич” қилмайди, балки уларни судлар орқали реал ҳимоя қилади.

Маъруфжон аканинг OzodNazarи мавзуини Ўзбекистон Конституциявий суди ҳуқуқ ҳимоячилари аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилгани тўғрисидаги хабаримиз белгилаб берди.

Суҳбат бошида, албатта, Фарғонадаги об-ҳавониям сўрадик. Ахир бу шаҳарда ҳаво ёмонлигидан бугун самолетлар ҳам учмадия...



Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG