Линклар

Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкентдаги автомобилларнинг салонлари ва багажларидаги буюмларни ўғирлаётган гуруҳ ҳақида маълумот берилди.

Февралнинг дастлабки кунларида эълон қилинган видеотасвирда оқ Нексия машинасини минган ўғрилардан бири Ласетти машинасидаги буюмларни ўғирлаб кетаётгани тасвирланган. Иккинчи видеода эса ўғрилар Нексия машинасининг ойналарини синдиргани, машинадан бир қоп юкни олиб, давлат рақами бўлмаган оқ Нескияга юклаб кетгани тасвирланади.

Видеоёзув «жабрланувчи» Nexia турган жойдаги кузатув камерасидан олингани хабар қилинмоқда.

Facebookдаги маълумотларга қараганда, ёши 30 га ҳам тўлмаган ўғрилар 3-4 киши бўлиб ҳаракат қилади.
XS
SM
MD
LG