Линклар

Коррупция Европа Иттифоқига йилига 120 млрд. евро зиён келтирмоқда


Сесилия Мальмстрём.

Сесилия Мальмстрём.

Европа комиссиясининг душанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, Европа Иттифоқига аъзо давлатларда коррупция даражаси ўсиб бормоқда ва коррупциядан кўрилаётган зиён йилига 120 миллиард еврони ташкил қилади.

Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича комиссари Сесилия Мальмстрёмнинг билдиришича, аҳоли ўртасида ўтказилган сўров пайтида Европа Иттифоқидаги аҳолининг тўртдан уч қисми коррупция кенг ривожланиб бораётганини айтган.

Сўровда иштирок этган ҳар ўн тадбиркордан 4 нафари коррупция Европада бизнес юритишга тўсқинлик қилаётганини билдирган.

Ҳисоботда Европа Иттифоқига аъзо 28 давлат орасида энг коррупциялашгани Швеция экани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG