Линклар

Ироқда январь ойидаги зўравонликларда мингдан ортиқ одам жабрланди, уларнинг асосий қисми оддий фуқаролардир.

Ироқ ҳукумати 3 февраль куни тарқатган баёнотида айтилишича, январь ойи сўнгги беш йил ичида энг қонли ой бўлди. Зўравонликларда 795 фуқаро, 122 ҳарбий ва 95 полициячи ҳалок бўлган.

Сўнгги пайтда Анбар вилоятида “Ал Қоида”га алоқадорлиги айтиладиган жангарилар гуруҳи фаоллашгани сабабли Ироқдаги вазият мураккаблашган. БМТ маълумотларига қараганда, Анбар вилоятининг 140 мингдан ортиқ аҳолиси зўравонликлардан қочиб, яшаш жойларини тарк этишга этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG