Линклар

logo-print
Жанубий Африка Республикаси пойтахти Йоханнесбургда душанба куни мамлакатнинг собиқ президенти Нельсон Манделла васияти эълон қилинди.

Хабарларда айтилишича, Манделланинг бойлиги 4 миллион 100 минг долларни ташкил қилади ва бу бойликни у ўз оиласига, мамлакатдаги ҳукмрон партия бўлган Африка миллий конгрессига, бир нечта ўқув юртларига ва ўз қўлида ишлаган ходимларга васият қилиб қолдирган.

Судья Дикганг Мосенекенинг билдиришича, Манделланинг оила аъзолари бу васиятга қарши чиқмаган.

Жанубий Африка республикасининг биринчи қора танли президенти, аппартеид тузимига қарши курашчи, Нобел тинчлик мукофоти соҳиби Нельсон Манделла 2013 йилнинг 5 декабрида 95 ёшида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG