Линклар

logo-print

Украина парламентида президент ваколатларини чеклашни муҳокама қилинади


Бугун Украина парламенти аъзолари президент ваколатларини чеклашни назарда тутилган конституциявий ўзгартишлар масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Мухолифат тўрт кун касал бўлиб душанба куни ишга қайтган президент Виктор Януковичдан истеъфога чиқишни талаб қилмоқда.

Янукович Украинадаги ҳокимият учун кураш ортида “экстремизм, радикализм ва жамиятда нафрат уруғининг сочилишига ўрин йўқ” дея баёнот берди.

Януковичнинг парламентдаги иттифоқчиси Юрий Мирошниченкога таяниб Украинадаги ахборот воситаларининг билдиришича, мамлакат раҳбари агар сиёсий бўҳронни тинч йўл орқали ҳал этиш йўли топилмаса, муддатидан олдин сайлов ўтказишга тайёрлигини билдирган.

Янукович Мирошниченконинг ушбу баёнотига ҳозирча муносабат билдирмади.

Айни пайтда, Россия Украина мухолифати раҳбарларини “таҳдидлар ва ультиматум қўйишни бас қилиш”га, шунингдек, бўҳрондан чиқиш йўлларини топиш учун ҳукумат билан мулоқотга киришишга чақирди.
XS
SM
MD
LG