Линклар

Ўзбекистон Олимпия жамоасининг дастлабки гуруҳи 3 февраль куни Қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун Сочига жўнаб кетди.

Миллий Олимпиада қўмитаси матбуот хизматига кўра, спортчиларнинг иккинчи гуруҳи 4 февраль куни Олимпиадага йўл олади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия жамоаси таркибига кирган Михаил Ге фигурали учиш, Ксения Григорьева ва Артём Воронов слалом беллашувларида қатнашади.

5 февраль куни Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг тантанали кўтарилиши маросими бўлиб ўтади.

Қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиши маросими 7 февралга белгиланган.

13 февраль куни Артём Воронов ва Михаил Ге, 14 февралда Ксения Григорьева Олимпиада медали учун беллашувни бошлайди.
XS
SM
MD
LG