Линклар

Қирғизистонда мадраса биноси босиб қолгани бўйича текширув бошланди


Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятида мадраса биноси босиб қолгани воқеаси бўйича текширув бошланди.

Сузоқ туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Нурлан Жанибековнинг сешанба куни Озодликка айтишича, орган ходимлари бинони қуришда хавфсизлик қоидалари бузилгани ёки бузилмаганини ўрганмоқда.

Душанба куни Сузоқ туманининг Кумуш қишлоғида Имом Азим мадрасасининг иккинчи қавати маҳаллий имомни дафн қилиш маросими бўлаётган пайтда босиб қолган.

Жароҳат олган 53 одамга тиббий ёрдам кўрсатилган. Улардан саккиз нафари касалхонага ётқизилган.

Босиб қолган масжид биноси яқинда таъмирдан чиққани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG