Линклар

Афғонистон раҳбари "Толибон" билан яширин мулоқот олиб бормоқда


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг матбуот котиби Аймал Файзи мамлакат раҳбари "Толибон" ҳаракати вакиллари билан эҳтимолий тинчлик келишуви бўйича яширин мулоқот олиб бораётганини тасдиқлади.

Файзининг "The New York Times" газетасига айтишича, октябрь ойида "Толибон" ташаббуси билан бошланган алоқа давом этмоқда.

Бироқ Германиянинг ДПА агентлиги "Толибон" ҳаракати матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид бу хабарни кескин рад қилганини билдирди.

Хабарга кўра, Кобул ва "Толибон" вакиллари ўртасидаги мулоқот Америка ёки Ғарб расмийлари иштирокисиз бўлган.

Президент Карзай АҚШ билан Хавфсизлик бўйича икки томонлама келишув имзолашдан бош тортиб келмоқда.

Вашингтон агар келишув имзоланмаса, АҚШ Афғонистондан ҳамма қўшинларини олиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун сешанба куни юқори лавозимли мудофаа расмийлари билан учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG