Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:04

OzodNazar: “Мусулмон мусиқа эшитиши мумкин, аксини айтганлар чала муллалардир!”


Ислом олими Содиқжон қори Камолиддин
Ислом олими Содиқжон қори Камолиддин
Бошловчидан: Яқинда Ўш вилоятидаги масжидлардан бири имомининг Интернетга қўйилган маъвизасини эшитиб қолдим. Исломнинг мусиқага ва чолғу асбобларига оид ҳукмлари маъвизанинг асосий мавзуи бўлди. Масжид имомининг ўз қавмига комил ишонч билан, баҳс-мунозарага ўрин қолмайдиган тарзда таъкидлаб айтишича, ҳар қандай мусиқани эшитиш гуноҳи азимдир. Карнай-сурнай ҳам ҳаром...

Масжид имоми сўзларига қулоқ солинса, бурунни артиш учун рўмолча ишлатиш ҳам мумкин эмас.


Имомнинг бу баёнотларидан пайдо бўлган саволларни унинг ватандоши – ўшлик Ислом олими, Қирғизистоннинг 90-йиллар бошидаги қозиси Содиқжон қори Камолиддинга бердик.

OzodNazar эшиттириши доирасида ўтказилган суҳбатда 3 февраль куни Қирғизистон Мудофаа кенгаши мажлисида кўтарилган масала ҳам тилга олинди.

Президент Атамбаев иштирокида ўтказилган Кенгаш мажлисида диний сиёсат соҳасида янги концепция ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Янги концепция тақиқлар концепцияси, диний эркинликларни чеклаш концепцияси бўлиб қолмайдими?

Бу саволни ҳам бердик Содиқжон қори Камолиддинга.

Зийрак тингловчи юқорида тилга олинган имомнинг баёнотлари билан Мудофаа кенгашида муҳокама қилинган масала ўртасида узвий боғлиқлик борлигини илғаса, ажаб эмас.


XS
SM
MD
LG