Линклар

Исломобод покистонлик толиблар билан сўзлашувни кечиктирди


Покистонлик толиблар делегацияси. Мавлоно Самиул-Ҳақ (ўр.)Исломобод ш., 2013 йил 3 февраь.

Покистонлик толиблар делегацияси. Мавлоно Самиул-Ҳақ (ўр.)Исломобод ш., 2013 йил 3 февраь.

4 февраль куни Исломобод шаҳрида Покистон ҳукумати ва Таҳрики Толибон номи билан танилган покистонлик толиблар ўртасида бўлиши режаланган илк музокаралар кечиктирилди.

Учрашувда бўлажак музокаралар “йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиши кутилаётган эди.

Таҳрики Толибон вакили Мавлоно Самиул-Ҳақ сўзлашувлар кечиктирилгани ҳукумат музокараларга жиддий қарамаётганини кўрсатишини айтди.

Ўтган ҳафта Бош вазир Навоз Шариф 2007 йилдан бери мамлакатда исёнлар уюштириб келаётган жанггарилар билан ҳукумат номидан музокара олиб борадиган гуруҳ аъзоларини эълон қилган эди.

Хабарларга кўра, январ ойида покистонлик толиблар амалга оширган ҳужумлар оқибатида юздан зиёд одам нобуд бўлган.

Шундан сўнг кўпчилик ҳукумат кучлари жанггариларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашини башорат қилган эди.

Толиблар делегацияси таркибида “покистонлик толиблар отахони” деб қараладиган Мавлоно Самиул-Ҳақ ҳам бор.
XS
SM
MD
LG