Линклар

Ўзбекистонни фармацевтика маҳсулотлари билан таъминловчи “Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг бошқарув кенгаши Абдуғани Комиловни компанияга янги раҳбар этиб тайинлади.

Комилов шу пайтга қадар “Дори-дармон”нинг Тошкент вилоят бошқаруви кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Абдуғани Комилов ўтган йил май ойида ўтказилган молиявий-хўжалик текширувлар ортидан ишдан кетган Умида Солиҳбоеванинг ўрнини эгаллади.

“Дори-дармон” улгуржи-чакана савдо корхонаси ҳисобланади.

Компания таркибида саккизта акционерлик жамияти, 10та шўъба корхона мавжуд бўлиб, улар тасарруфида 17та улгуожи савдо омбори, 15та текширув лабораторияси ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудида бир мингдан зиёд дорихонага эга.

Айни пайтда, “Дори-дармон” компанияси Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларига дори-дармонлар етказиб берадиган асосий ташкилот ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG