Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

Тошкент халқаро аэропортида самолёт қўниш йўлагидан чиқиб кетди


4 февраль куни тунги соат 2 лар атрофида Тошкент халқаро аэропортида UТair авиаширкатига мансуб самолёт қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Москва –Тошкент рейсини амалга ошираётган самолёт билан содир бўлган ҳодиса борасида “Озодлик”ка мобил мухбир хабар йўллади.

“Мен Швециядан Тошкентга келаётгандим. Бизнинг самолётимизни Тошкент халқаро аэропорти бир соатча қабул қилмади. Борт кузатувчиси Дамирнинг айтишича, Тошкент халқаро аэропортида самолёт қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва аэропорт маъмурлари бу ҳолатни баратарф этишаётгани туфайли қўнишимизга рухсат беришмабди” дейди журналист.

Журналистнинг таъкидича, у халқаро аэропорт паспорт назорати бўлими, божхона бўлими ва пост-патрул хизмати ходимларидан самолёт билан бўлган ҳодиса борасида суриштирувлар ўтказган. Божхона маъмурларидан бири журналистга ҳодисанинг ноқулай об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган, самолёт ва ундаги йўловчиларнинг жабр кўрмаганини айтган.

Милиция ходимларидан бири эса самолётнинг Россиянинг UТair авиаширкатига мансублиги, унинг тунги соат 2:00 да Тошкент халқаро аэропортига қўндирилиши режалаганини айтган. Журналист бирор расмий маълумотни қўлга кирита олмаган.

“Биздан ташқари яна 3 та самолёт халқаро аэропорт техник сабаб билан ёпиқлиги туфайли 1 соатга яқин Тошкент устида қўнолмай учиб юришга мажбур бўлди. Ҳақиқатан ҳам Тошкент аэропортида йўлаклар жуда сирпанчиқ, яхмалак эди” дейди аэропортдаги воқеага гувоҳ бўлган журналист.

“Озодлик” қўлга киритган маълумотларга кўра, Термиз, Наманган, Фарғона ва Андижон аэропортлари ишида узилиш содир бўлди. Масалан, Фарғона, Термиз ва Наманган аэропортлари 3 февраль куни кечга қадар ёпиқ тургани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG