Линклар

Ўқитувчисини отган москвалик ўсмир 2 ойга ҳибс этилди


3 февраль куни икки киши отиб ўлдирилган 263-сонли мактаб.

3 февраль куни икки киши отиб ўлдирилган 263-сонли мактаб.

Москванинг Басманний суди душанба куни мактабда ўқитувчи ва полициячини отиб ўлдирган 10-синф ўқувчиси Сергей Гордеевни 2 ойга ҳибс этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги маълум қилади.

Аввал хабар қилганимиздек, 3 февраль куни Москванинг Отрадное туманида жойлашган 263-сонли мактабга милтиқ кўтариб келган Гордеев 20 дан зиёд ўқувчини гаровга олганди. Қуролли ўқувчи география ўқитувчисини ва воқеа жойига етиб келган полиция сержантини отиб ўлдирган, яна бир полициячини ярадор қилганди.

Кўп ўтмай Сергей Гордеев қўлга олинган. Ҳодиса чоғида ўқувчилардан ҳеч қайсиси жабр кўрмаган.
XS
SM
MD
LG