Линклар

logo-print

Ромодановский Марказий Осиё мамлакатлари билан виза тартиби ўрнатилишига қарши эканини билдирди


Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский Марказий Осиё давлатлари билан виза тартиби жорий этилишига қарши. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтган.

Ромодановский фикрича, минтақа мамлакатлари билан виза тартиби жорий қилиниши кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Федерал миграция хизмати раҳбарига кўра, Россияда ноқонуний юрган муҳожирларга қарши курашнинг энг самарали йўли уларни аниқлаб, мамлакатдан бадарға қилиш ва уларни узоқ муддатга Россияга киритмаслик бўлиб ҳисобланади.

Ромодановский ҳозирги пайтда Россияда 10 миллион 400 минг муҳожир борлигини, улардан тақрибан 3 миллион 700 минги ноқонуний равишда ишлаб юрганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Россияда ишлаб юрган марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг энг кўпини ўзбекистонликлар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG