Линклар

Ўзбекистонда аномал совуқ ҳарорат бу ҳафта ҳам сақланиб қолади


Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш маркази хабарига кўра, 10 февралгача мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати одатдагидан 10-15 даража паст бўлади.

5-6 февраль тунлари ҳарорат -20 даражагача, 7-10 февраль тунлари эса -15 даражагача совиши тахмин қилинаяпти. 4-8 февраль кундузлари ҳаво ҳарорати -5 -10 даража, 9-10 февралда эса -2 -7 даража совуқ бўлиши кутилаяпти.

Об-ҳавони кузатиш маркази шу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки тушиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.

Ўзбекистонда сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши натижасида аксарият туманлардаги коллеж, лицей, мактаб ва боғчалар бир ҳафтага ёпилган. Фавқулодда совуқ мамлакатда бошқа кўплаб муаммоларни юзага чиқараётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG