Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:54

Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди


Йўловчилар сони кескин ошиб кетиши ортидан Ўзбекистон Темир йўллари ширкати Тошкентдан Урганчга қатновчи қўшимча поезд маршрутини йўлга қўйди.

Шу пайтгача 55/56 номерли поезд Тошкент ва Урганч орасида ҳафтасига бир марта қатнар эди.

Эндиликда, бу рейс ҳафтанинг ҳар пайшанба ва жума кунлари амалга ошириладиган бўлди.

Тошкент ва Урганч орасидаги поезд йўли қарийб минг километрга узайган ва у Ўзбекистоннинг асосий шаҳарлари орқали ўтади.

Ўзбекистон темир йўллари ширкати ўтган йили мамлакатда 18,5 миллион йўловчига ҳизмат кўрсатган. Бу рақам ундан олдинги йилдагига қараганда икки баравар кўпдир.
XS
SM
MD
LG