Линклар

logo-print
Чехиялик фаоллар президент Милош Земандан украиналик ҳамкасби Виктор Януковичнинг Прагага белгиланган ташрифини бекор қилишни талаб этмоқда.

Прага шаҳри ҳокими Томаш Гудечек ҳам Януковичнинг Чехияда нон-туз билан кутиб олинишига қарши эканини айтиб, буни ўрнига Киевдаги намойишлар пайти жабрланганлар учун ярим миллион чех кронаси (25 минг АҚШ доллари) миқдорида ёрдам пули ажратиш ташаббуси билан чиқди.

– Айнан президент Януковичнинг самолёти Вацлав Ҳавел номи билан аталувчи аэропортга қўниши абсурддир, - деди Томаш Гудечек.

Президент Земан ўтган йил Киевга сафари чоғида украиналик ҳамкасби Януковични Прагага таклиф этган. Ташриф апрел ойига белгиланган.

Чехия президенти Земан 21 феврал куни дунёдаги энг қаттол диктаторлардан бири деб кўриладиган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Прага қасрида қабул қилади.
XS
SM
MD
LG