Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:17

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилади


Туркманистоннинг расмий матбуотига кўра, Ашҳободда халқаро автотерминал қурилиши бошланган. Анашу терминалдан Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон, Афғонистон, Туркия ва Арамнистон каби мамлакатларга автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Айни пайтда Туркманистон пойтахтини Ўзбекистонга чегарадош Тошховуз шаҳри билан боғловчи автомагистрал йўли ҳам қурилмоқда.

Ушбу йўл шу йил оҳирига қадар қуриб битказилиши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида автобус қатнови айнан шу йўл орқали амалга оширилади.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Туркманистон орасидаги чегара постлари олти ойдан буён ёпиқ қолмоқда.

Ўзбекистон Давлат чегара қўмитасининг расмийси иккала томон ўзаро чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолининг уч кунга визасиз ўтиб-қайтишига оид келишув ижроси олти ойдан буён тўхтаб қолганини Озодликка маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG