Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:57

Москвада тупроқ босиб қолган тожикистонлик меҳнат муҳожири қутқарилди


Москвада ўпирилиб тушган тупроқ остида қолган тожикистонлик меҳнат муҳожирини қутқариш амалиёти 4 соат давом этди ва якунланди: оғир жароҳат олган шифохонага олиб кетилди.

Москвада ўпирилиб тушган тупроқ остида қолган тожикистонлик меҳнат муҳожирини қутқариш амалиёти 4 соат давом этди ва якунланди: оғир жароҳат олган шифохонага олиб кетилди.

1995 йилда туғилган Тожикистон фуқароси 4 феврал куни Москванинг ғарбидаги Озёрная кўчасида оқова қувурларини ўрнатиш пайтида ўпирилган тупроқ остида қолди.

Мутахассислар қурилиш-таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидалари бузилган ҳолда олиб борилганини аниқлашди. Маълум бўлишича, ишчилар траншея қазир экан, бошлиқлари буйруғига биноан пиёдалар йўлагидаги асфальтни бузмасдан, унинг тагидан тешмоқчи бўлган. Натижада таги бўшаб қолган асфальт йўлак унинг тагида ишлаётган ишчиларни босиб қолган.

Москвада тожикистонлик меҳнат муҳожири қутқарилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
(Видео lifenews.ru сайтидан олинди)

Ҳодиса жойига етиб келган шаҳар қутқарувчилари ва ўт ўчирувчилари зудлик билан бетон плиталар орасида қисилиб қолган тожикистонлик меҳнат муҳожирини қутқаришга киришди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари аввалига тупроқ иккинчи маротаба босиб қолмаслиги учун ишчи ётган чуқурлик атрофларини мустаҳкамлаб чиқди.

Москва совуқларида 4 соат давом этган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланди. Кундузги соат 13:30 ларда ер остидан олиб чиқилган Тожикистон фуқаросининг оёқ-қўллари бир нечта жойдан сингани аниқланди.

Жабрланган ишчи тез ёрдам машинасида Москва шаҳридаги Склифосовский тиббиёт институтига олиб кетилди.

XS
SM
MD
LG