Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни Прагага Чехиянинг ҳозирги президенти Милош Земан таклиф этмаган.

Чехия президентининг матбуот ҳизмати раҳбари Иржи Овчачек Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон раҳбари Каримов Прага шаҳрига Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Клаус таклифига кўра келаётганини айтди.

– Ўзбекистон раҳбарини собиқ президент Вацлав Клаус таклиф этган ва анъанага кўра Земан ўзидан аввалги президент таклиф этган давлат раҳбарларини қабул қилиши керак, - деди Овчачек.

Ўтган ҳафта Human Rights Watch ташкилоти Чехия президенти Милош Земанни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан келаси ой охирига белгиланган Прагадаги учрашувни мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятида конкрет ўзгаришлар бўлмагунча¸ кечиктириб туришга чақирган эди.

Чехия президенти матбуот котиби Иржи Овчачекнинг Озодлик мухбирига айтишича, Ислом Каримов билан Прагада бўладиган музокараларда давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, икки давлат ўртасидаги виза тартиби, ўзбекистонлик талабаларнинг Чехияда билим олишлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Каримовнинг Прага сафари 21-23 февралга белгиланган.
XS
SM
MD
LG