Линклар

Россияда гейларнинг ҳуқуқлари топталаётганига қарши норозилик акциялари бошланди


Россиянинг Сочи шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинларининг очилишига икки кун қолган бир пайтда гейларнинг ҳуқуқлари учун курашувчи фаоллар жинсий озчилик ҳақларини топтовчи Россия қонунларига қарши норозилик акцияларини ўтказмоқда.

Париж, Лондон, Нью-Йорк, Санкт Петербург шаҳарларида намойишга чиққан фаоллар шу йўл билан Олимпиаданинг халқаро хомийлари эътиборини Россиядаги гейлар аҳволига қаратиш ниятидалар.

Россияда ёшлар орасида “ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини” тақиқловчи қонун ўтган йилнинг ёзида қабул қилинган ва бу халқаро ҳамжамият танқидларига учраган эди.

Баъзи фаоллар Россияда гомосексуалларни таъқиб қилишга қаратилган қонунга норозилик ўлароқ, Сочи Олимпиадасини бойкот қилишга чақирган эдилар. 2014 йилги Қишки Олимпиада ўйинлари Сочида 7 февралдан 23 февралгача бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG