Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:57

Марказий Осиёда камида 19 одам қаттиқ совуқдан ўлди


Марказий Осиё ва Афғонистонда қаттиқ совуқдан камида 19 одам нобуд бўлди.

Афғонистон шимолидаги Жовузжон вилояти ҳокимининг муовини Абдул Раҳмон Маҳмудий жума кунидан буён 14 одамнинг қор кўчкилари сотида қолиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ўзбекистоннинг Тошкент халқаро аэропортининг қўниш майдончаси музлагани боис UТair авиаширкатига қарашли самолёт сешанбага ўтар кечаси сирпаниб, қўниш йўлагидан чиқиб кетди.

Тожикистоннинг Кўлоб шаҳри аэропртида ҳам чоршанба куни шунга ўхшаш ҳодиса рўй берди. Ҳар икки ҳодиса оқибатида ҳеч кимга шикаст етмади.

Тожикистонда тоғ кўчкиси оқибатида мамлакатни бир қисмини Тоғли Бадахшон Автоном вилояти билан боғловчи автомобил йўли тўсилиб қолди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Шу кунларда Марказий Осиё минтақасида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетган. Ўзбекистон ва Тожикистонда мактаб ва боғчаларда қишки таътиллар узайтирилди.

Синоптиклар минтақада об-ҳавонинг яна ҳам совуши ва қор кўчкилари рўй бериши эхтимолидан огоҳлантирмоқда.

Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш маркази хабарига кўра, 10 февралгача мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати одатдагидан 10-15 даража паст бўлади.
XS
SM
MD
LG