Линклар

logo-print

ЕИ Украинадаги сиëсий можарода воситачиликка киришди


Кэтрин Эштон украин мухолифати етакчилари билан учрашувда. 4 февраль.

Кэтрин Эштон украин мухолифати етакчилари билан учрашувда. 4 февраль.

Киевга келган Европа Иттифоқининг Ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украинада қарийб уч ойдан бери давом этаëтган сиëсий қарама-қаршиликка барҳам бериш мақсадида томонлар билан музокаралар ўтказмоқда.


4 февраль куни Евромайдондаги норозилик намойишларига етакчилик қилаëтган мухолифат раҳбарлари билан учрашган Эштон¸ 5 февраль куни президент Виктор Янукович билан учрашди.

Эштон билан учрашувдан сўнг мухолифатдаги УДАР сиëсий партияси раҳбари Виталий Кличко ЕИ расмийси Киев ҳукумати билан музокараларда воситачилик қилишга ҳозирлигини билдирганини баëн қилди.

Эштон хоним Киевга келган куни президент Януковичга сим қоққан АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Украина ҳукуматини зўравонликдан воз кечиб¸ сиëсий зиддиятни муроса ва музокара орқали ҳал этишга чақирди. Байден Януковичдан¸ бунинг учун дарҳол Евромайдондан ОМОН отрядларини олиб кетишни тавсия қилди.

Украина мухолифати томонидан кун тартибига киритилган конституцияга ўзгартиш киритиш ва президент ваколатларини чеклаш талаби юзасидан мамлакат парламентидаги тортишувда ҳам муросага келишнинг имкони ҳозирча топилмади.

4 февраль куни Янукович тарафдорлари кўпчиликни ташкил қилувчи Рада депутатлари 2004 йилги конституцияга қайтиш таклифини қабул қилмади ва мухолифат етакчиси Кличко қонунчилик тизимида юзага келган бу зиддият учун Януковични айблади.

“Менда президент бутун масъулиятни парламент зиммасига ташламоқчи бўлаяпти¸ деган тасаввур бор. Мен бугун яна бир бор Украинадаги ҳокимият тизгинининг ягона қўл – президент қўлида марказлашганини эслатиб қўймоқчиман. Бу вазиятни давом эттириш жамиятдаги ҳароратни фақат оширади¸ холос”¸ деди Кличко жумладан
XS
SM
MD
LG