Линклар

Москвада норозилик намойиши ўтказган икки фаол ҳибсга олинди


Бугун Москвада Россия Олимпия қўмитасининг биноси олдида Сочида Қишки олимпиада ўйинларининг ўтказилишига қарши ўтказилган норозилик намойишининг икки қатнашчиси ҳибсга олинди.

Саккиз намойишчи "Сочи - пир во время чумы!", деб ёзилган плакатни кўтариб, қўмита биноси олдида норозилик акциясини ўтказди.

Россиянинг Сочи шаҳрида Қишки олимпиада ўйинларининг очилишига икки кун қолган бир пайтда гейларнинг ҳуқуқлари учун курашувчи фаоллар жинсий озчилик ҳуқуқларини топтовчи Россия қонунчилигига қарши норозилик акцияларини ўтказмоқда.

Фаоллар шу йўл билан Олимпиаданинг халқаро хомийлари эътиборини Россиядаги гейлар аҳволига қаратиш ниятидалар. 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинлари Сочида 7 февралдан 23 февралгача бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG