Линклар

logo-print

OzodNazar: Ҳуқуқ ҳимоячилари режим юмшаяпти, деб хомтама бўлмасинлар!


Ҳуқуқшунос ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов

Ҳуқуқшунос ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов

Ёзувчи Мамадали Маҳмудов, бир неча оқсоқол: жиззахлик Набижон Жўрабоев, фарғоналик Неъматжон Сиддиқов, қашқадарёлик Хасан Чориевлар қамоқдан бўшатилди; инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яқинда қамоқхоналардаги аҳвол билан танишиб қайтди; Конституциявий суд ҳуқуқ ҳимоячиларининг шикоят аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилди...

Бу воқеаларнинг барчаси Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий маҳбусларга, инсон ҳуқуқлари фаолларига муносабати юмшаётганидан дарак эмасми?
OzodNazar эшиттиришининг бу саволига бугунги суҳбатдошимиз Суҳроб Исмоилов қатъий “Йўқ!” деб жавоб берди.

Озодлик маълумоти:

Суҳроб Исмоилов - Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.

2001 йили Тошкентдаги Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети "Халқаро ҳуқуқ" факультетини битириб, инсон ҳукуқлари ташкилотларида фаолият бошлаган.

2007 йили "Веритас" Ёшлар ҳуқуқ ҳимояси ҳаракатига, 2009 йилда "Эксперт Ишчи Гуруҳи" Инсон ҳуқуқлари таҳлилий ташкилотига асос солган.

2013 йил сентябридан бошлаб Суҳроб Исмоилов Нью-Йоркдаги Коламбия Университети Ҳуқуқшунослик факультетида "Бизнес корпорациялари ҳуқуқи" мутахассислиги буйича магистратура йўналишида таҳсил олаяпти.


Долзарб воқеаларнинг Суҳроб Исмоиловнинг OzodNazarидаги моҳияти билан танишинг.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG