Линклар

logo-print
Европа Иттифоқининг Ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украинада ҳукумат ва мухолифатчи намойишчилар ўртасидаги қарамақаршиликкарга барҳам бериш учун “кўп вақт” талаб этилишини билдириди.

Украинадаги сиëсий можарода воситачиликка киришган Эштон бу ҳақда чоршанба куни президент Виктор Янукович ва мухолифат лидерлари билан ўтказган алоҳида учрашувларидан сўнг айтди.

Расмийга кўра, ЕИ Украина иқтисодини узоқ муддат давомида ривожланишига ҳамда мамлакат конституцион тузимига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришларга ҳам молиявий, ҳам тажрибавий ёрдам беришга тайёрдир.

Украинада сўнгги икки ой давомида ЕИ билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад этган ва бунинг ўрнига Россия билан алоқаларни яхшилаётган президент Виктор Януковичга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Россия ҳукумати чоршанба куни Украинанинг табиий газ учун ўсиб бораётган қарзлари ҳақида ҳавотирда эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG