Линклар

Сочи-2014: Олимпиада машъали Сочида, Путин Россия Олимпиадага тайёрлигини айтди


Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни Олимпиада қишлоқчасини кўздан кечириб, Россия 2014 йилги Қишки Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Шимолий қутб ва очиқ космосда бўлган Олимпиада машъали қарийб 65 минг километр масофани босиб ўтиб, чоршанба куни Сочига етиб келди.

Машъалнинг бир неча бор ўчиб қолиши ва уни кўтариб борганларнинг кийимини куйдириши қатор баҳсларга сабаб бўлган эди.

Президент Путин россиялик спортчиларга мурожаат қилар экан, ватандошлари “улардан умидвор экани”ни айтди.

Эслатамиз, Россия спортчилари Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтган сўнгги Қишки Олимпиада ўйинларида атиги учта олтин медални қўлга киритган.

Сочининг Олимпиадага тайёрлиги ҳақидаги иддаоларга қарамай қатор журналистлар ва спортчилар мехмонхоналардаги шароитлардан шикоят қилишмоқда.

50 миллард АҚШ долларидан кўпроқ пул сарфланган Сочи Олимпиадаси 7 феврал куни бошланиб, 23 февралгача давом этади.
XS
SM
MD
LG