Линклар

logo-print

Жон Керри Франция ширкатларини Теҳрон билан шартнома тузишга шошилмасликка чақирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон билан бизнес алоқаларни ўрнатмоқчи бўлган Франция ширкатларини халқаро санкциялар ҳақида огоҳлантирди.

Керри чоршанба куни Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан телефон орқали сўзлашганидан сўнг CNN телеканалига берган интервюсида Франция ширкатлари айни дамда амалда бўлган халқаро санкциялар ҳақида хабардор қилинганини айтди.

Эронга нисбатан халқаро санкциялар Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури юзасидан жорий этилган эди.

Франциянинг йирик бизнес ширкатлари раҳбарлари душаба куни сўзлашувлар ўтказиш учун Теҳронга сафар қилишганди.

Эрон халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига ядровий дастурини чекловчи муваққат келишувга рози бўлганидан сўнг Туркия тадбиркорлари ҳам Теҳронга ташриф буюришган эди.

Ислом республикасининг Нефт вазири ўринбосари Али Мажеди чоршанба куни Франциянинг Gaz de France ширкати Эрон билан “ҳамкорликка тайёр экани”ни билдирганини айтди.

Расмийга кўра, Total ва Technip каби йирик ширкатлар ҳам Эрон билан бизнес алоқаларни ўрнатмоқчи.
XS
SM
MD
LG