Линклар

logo-print

Футбол: Санжар Турсунов Украинанинг "Ворскла" клуби билан шартнома имзолади


Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги энг яхши футболчиси Санжар Турсунов Украинанинг “Ворскла” жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда украиналик клуб ўз веб-сайти орқали маълум қилди.

Агар клуб Турсуновнинг фаолиятидан қониқса, "1+1" кўринишида тузилган шартнома яна бир йилга чўздирилиши мумкин.

1955 йилда ташкил топган “Ворскла” футбол клуби Украина Премер-лигасининг кузги даврасидан кейин 8-ўринни эгаллаб турибди. 2012/2013 йилги мавсумни жамоа 12 ўринда якунлаган.

27 ёшли ярим ҳимоячи Санжар Турсунов 2013 йилнинг ёзидан бери Россия 1-дивизиони иштирокчиси "Газовик" клубида фаолият юритиб келаётган эди. “Газовик” сафида Турсунов 16 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Футболчи бундан олдин Тошкентнинг "Локомотив", Россиянинг "Волга" ва "Алания" клубларида фаолият юритган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов 2012 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG