Линклар

БМТ Бош котиби Сочида қилган чиқишида гомосексуалларга қарши камситишни қоралади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Халқаро Олимпия қўмитаси олдида қилган чиқишида гомосексуалларнинг камситилиши ва уларга қарши ҳужумларни қоралади.

Бан бу фикрни Россиянинг Сочи шаҳрида пайшанба куни, 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинлари очилиши арафасида баён қилди.

“Биз лесбианлар, гейлар, бисексуаллар, транссексуаллар ёки хунасаларга нисбатан ҳужумларга қарши баландроқ овоз билан туришимиз керак. Улар юзма-юз келаётган ҳибсга олиш, қамоққа ташлаш ва бошқа турдаги камситиш ҳолларига қарши туришимиз керак”, деди БМТ раҳбари.

Унинг баёноти Россияда “гей тарғиботига” қарши деб аталувчи қонуннинг қабул қилингани халқаро миқёсда қораланаётган пайтга тўғри келмоқда. Танқидчилар мазкур қонун гейлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳар қандай фаолиятни тақиқлашидан хавотир билдириб келади.

Россия Презиенти Владимир Путин Халқаро Олимпия қўмитасига мусобақа пайтида гейларга қарши камситиш ҳолатлари бўлмаслигини ваъда берган.
XS
SM
MD
LG