Линклар

logo-print

Берлин халқаро кинофестивалида ўзбекистонлик ёш режиссёр фильми иштирок этмоқда


Бугун Германия пойтахти Берлинда бошланаётган халқаро фильм фестивалида ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Саодат Исмоилова “Чилла” бадиий фильми билан иштирок этмоқда.

Берлиналенинг Форум танлови доирасида томошабинлар эътиборига ҳавола қилинаётган “Чилла” фильми марказий-осиёлик аёллар тақдири ҳақида.

Фильмда Бибича исмли ёш жувон, бувиси Ханжармомо, холаси Хамида ва унинг никоҳсиз туғилган қизи Шарифа тақдири мисолида тўрт авлод аёллар ҳақидаги ҳикоя берилган.

Фильмда бош ролларни асосан оддий ўзбек аёллари ижро қилган.

Ҳолландия, Германия, Франция киночилари кўмагида яратилган фильм Тожикиситоннинг овлоқ қишлоқларидан бирида суратга олинган.

Саодат Исмоилованинг "Чилла" фильми ўтган йилги Канн кинофестивалининг танловдан ташқари дастурида ҳам қатнашган.

Берилнале халқаро фестивали 6-16 феврал кунлари бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG