Линклар

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси норозиларни қўллаб-қувватлагани Киевга келди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд Вашингтоннинг евроинтеграция тарафдорлари норозилигини қўллаб-қувватлаши рамзи ўлароқ, пайшанба куни Киевга ташриф буюрди.

Нуланднинг Украинага ташрифи Вашингтон ўтган душанба куни Европа Иттифоқи билан Украинага эҳтимолий молиявий ёрдам кўрсатиш борасида музокаралар ўтказилганини эътироф этиши ортидан амалга ошмоқда.

Чоршанба куни Кремль Россия Украинага таклиф қилган 15 миллиард АҚШ долларига тенг ёрдам масаласи президент Виктор Януковичнинг Москва олдида олган мажбуриятлари бажарилишига боғлиқ бўлишидан огоҳлантирди.

Кремль Януковичнинг ЕИ билан ҳамкорлик битимини имзолашдан бош тортиши эвазига Украинага кўп миллиардлик ёрдам таклиф қилган. Бу эса украиналик евроинтеграция тарафдорларининг оммавий норозиликларини келтириб чиқарди.
XS
SM
MD
LG