Линклар

Чехия раҳбари Туркманистон президентини ҳам Прагада кутиб олади


Чехия президенти расмий қароргоҳи Прага қасрида жойлашган.

Чехия президенти расмий қароргоҳи Прага қасрида жойлашган.

Чехия Президенти Милош Земан Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовни ҳам Прагага теклиф қилгани маълум бўлди.

Шу муносабат билан президент Земанни Чехияга диктаторларни таклиф этаётганликда танқид қилаётган чех матбуотининг маълум қилишича, Бердимуҳаммедовнинг дастлаб баҳор ойларида Прагага келиши кутилган, лекин номаълум сабабларга кўра ташриф ёзга қолдирилган.

Бу ҳақда матбуотга билдирган Чехия президенти маъмурияти Туркманистон раҳбарининг айнан қайси санада Прагага келишини ойдинлаштирмаган.

Шу ой охирларида Прагага Ўзбекистон Презденти Ислом Каримовнинг келиши кутилаётгани боис президент Милош Земан “мутсабидларга қулоч очмоқда” қабилидаги танқид остида қолган. Шу муносабат билан чоршанба куни унинг матбуот вакили Йиржи Овчачек Озодлик билан суҳбатда президент Каримов Земан эмас, Чехиянинг собиқ президент Вацлав Клаус таклифига биноан Прагага келаётгани тўғрисида изоҳ берди.

Лекин айни пайтда Бердимуҳаммедовни Прагага ким таклиф қилганини президент матбуот вакили изоҳламади.
XS
SM
MD
LG