Линклар

Бугун Россиянинг Сочи шаҳрида XXII Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларга кўра, тантанали маросимга бутун дунёдан 65 та давлат раҳбарлари ташриф буюради.

Жумладан, Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этади. Бу ҳақда пресидент матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатамиз, Сочи Олимпиадасида уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этмоқда. Улар фигурали учиш бўйича жаҳон миқёсида анча танилиб қолган Михаил Ге ҳамда чанғичилар Ксения Григорева ва Артём Вороновлардир.

Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг тантанали кўтарилиши маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари 13 -14 февраль кунлари бошланади. 13 февраль куни Артём Воронов ва Михаил Ге, 14 февралда Ксения Григорьева беллашувни бошлайди.

Сочи Олимпиадаси 7 февралдан 23 февралгача бўлиб ўтади. Унда 16та қишки спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказилиб, жами 98 та комплект медаллар ўйналади.
XS
SM
MD
LG