Линклар

logo-print

Янукович конституциявий ислоҳотлар бўйича сўзлашувларга тайёр эканини айтди


Украина президенти Виктор Янукович мамлакатга ташриф буюрган АҚШ делегациясига мухолифат билан конституциявий ислоҳотлар бўйича сўзлашувларга тайёр эканини билдирди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд билан учрашган президентга кўра, намойишчилар талаб этаётган конституциявий ўзгаришлар қонуний йўсинда амалга оширилиши керак.

Украинада хукумат ва мухолифатчи намойишчилар ўртасидаги қарамақаршиликкарга барҳам беришни мақсад этган АҚШ расмийлари пайшанба куни мамлакат мухолифати етакчилари билан ҳам учаршди.

Украинада икки кунлик иш сафарида бўлган Виктория Нуланд билан учрашувда мухолифат лидерлари Виталий Кличко, Арсений Яценюк ва Олег Тягнибоклар қатнашди.

Пайшанба куни Украина пойтахти Киевда минглаган намойишчилар мамлакат парламенти томон юриш ўтказиб, конституциявий ислоҳотларни талаб қилишди.

Бироқ Украина Радаси бу гал ҳам президент ваколатини чеклашга қаратилган конституциявий ўзгаришларни маъқулламади.
XS
SM
MD
LG