Линклар

logo-print
Қирғизистон парламенти пайшаба куни мамлакатдаги йирик Қумтор олтин кони бўйича меморандумни маъқуллади.

Ҳужжатда Қирғизистон ҳукумати ва конни юритаётган Канаданинг Centerra компанияси иштирокида янги ширкат ташкил этилиши ва унда тарафлар 50 фоиздан улушга эга бўлиши кўзга тутилади.

Қирғизистонда рўйхатдан ўтиши керак бўлган ва Қумтор конига эгалик қиладиган янги ширкат 2026 йилгача фаолият юритади.

2026 йилдан сўнг Бишкек олтин конидаги улушини 67 фоизга етказиши мумкин.

Парламент тарафидан қабул қилинган ҳужжат эндиликда Centerra ширкати тарафидан маъқулланиши керак.

Айни дамда Қирғизистон ҳукумати 2003 ва 2009 йилда қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ Қумтор конининг 33 фоизига эгалик қилади.

Мухолифат партиялари ва кон яқинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ўтган йилдан бери Қумторни миллийлаштиришни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG