Линклар

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Франциянинг Монпелье шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг чорак финалига йўлланма олди.

Нимчорак финал учрашувида Истомин россиялик теннисчи, айнида дамда ATP жаҳон рейтингида 28-ўринда бўлган Дмитрий Турсуновни икки сетда – 7:5, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатамиз, мазкур жуфтлик январ ойида ўтган Australian Open турнирида ҳам тўқнашган эди. Ўшанда ҳам учрашув Истомин ғалабаси билан якунланган.

Чорак финалда ўзбекистонлик теннисчи франциялик Гаэл Монфис билан беллашади.

27 ёшли Денис Истомин айнида дамда ATP жаҳон рейтингида 43-ўринни эгаллаб турибди.

Sud de France турнирининг мукофот фонди 426 минг еврони ташкил этади.
XS
SM
MD
LG