Линклар

Янукович Сочида Путин билан учрашади. Нуланд ЕИдан узр сўради


Украина Президенти Виктор Янукович АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд билан пайшанба куни учрашди.

Украина Президенти Виктор Янукович АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд билан пайшанба куни учрашди.

Украина Президенти Виктор Янукович Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида қатнашиш учун Сочига борди. Унинг жума куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.

Улар охирги марта 8 январь куни учрашган ва Украинадаги сиёсий бўҳронни ҳал қилиш йўлларини муҳкоама қилган эди.

Пайшанба куни Янукович Киевда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд билан учрашувда Евромайдон намойишчиларининг асосий талабларидан бири бўлган конституциявий ислоҳотлар тарафдори эканини билдирди. Лекин, деди у, конституциявий ўзгартишлар қонуний йўллар билан амалга тадбиқ қилиниши керак.

Айни пайтда, Нуланд кимдир ёзиб олиб, кеча Интернетда эълон қилган телефон суҳбати юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Нуланд жума куни Киевдаги матбуот анжуманида “шахсий дипломатик мулоқот тўғрисида” изоҳ бермаслигини таъкидлади.

Украина мухолифати етакчилари тўғрисида гап борган телефон суҳбатида Нуландга нисбат берилаётган овоз ЕИ расмийларининг Киевда олиб бораётган дипломатик ҳаракатларини сўкиниш сўзлари билан тасвирлайди. Нуланд бу хусусда ЕИ расмийларидан узр сўради.
XS
SM
MD
LG