Линклар

Германия раҳбари АҚШ мулозимининг ЕИга нисбатан билдирган фикрларига эътироз билдирди


Виктория Нуландга нисбат берилаётган овоз ЕИнинг Украинадаги ўрни ҳақида гапириб сўкиниш сўзларини ишлатган.

Виктория Нуландга нисбат берилаётган овоз ЕИнинг Украинадаги ўрни ҳақида гапириб сўкиниш сўзларини ишлатган.

Германия ҳукумати матбуот вакили канцлер Ангела Меркел Европа Иттифоқининг Украина бўҳронидаги ўрни ҳақида АҚШ мулозими билдирган фикрлар “мутлақо номақбул”, деб ҳисоблашини баён қилди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд рўй берган ҳодиса учун ЕИ расмийларидан аллақачон узр сўради. Жума куни Нуланд жума куни Киевдаги матбуот анжуманида кеча кимдир ёзиб олиб, Интернетда эълон қилган телефон суҳбати юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Шу билан бирга АҚШ мулозими “бу жуда қойилмақом амалга оширилган иш. Аудио сифати жуда яхши эди”, дея фикр билдирди.

Украина мухолифати етакчилари тўғрисида гап борган телефон суҳбатида Нуландга нисбат берилаётган овоз ЕИ расмийларининг Киевда олиб бораётган дипломатик ҳаракатлари ҳақида гапириб сўкиниш сўзларини ишлатган.

Меркелнинг матбуот котиби Кристиан Вилтц Германия раҳбари Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштоннинг Украинадаги дипломатик ҳаракатларини юқори баҳолашини таъкидлади.

Ҳам ЕИ, ҳам АҚШ Украина мухолифатини қўллаб-қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG