Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:16

Сочида Олимпиада машъали ёқилди


Сочидаги "Фишт" ўйингоҳида Қишки Олимпиада ўйинлари тантанали очилди. Олимпиада машъалини россиялик таниқли хоккей дарбозабони Владислав Третьяк ва фигурали учиш бўйича бир неча марта жаҳон чемпиони бўлган Ирина Роднина ёқди.

Сочи Олимпиадаси бюджети 50 миллиард АҚШ долларини ташкил этади ва бу тарихдаги энг қиммат спорт тадбиридир.

Сочи Олимпиадасини очилиш марсоимига 5 минг одам жалб этилди, улар учун 6 мингта либос тикилди.

22 тонна пиротехника ишлатилди. Мушшакбозлик уч соат давом этди.

Сочи Олимпиадасида Ўзбекистондан уч нафар спортчи иштирок этади. Улар фигурали учиш бўйича жаҳон миқёсида анча танилиб қолган Михаил Ге ҳамда чанғичилар Ксения Григорьева ва Артём Вороновлардир.
XS
SM
MD
LG