Линклар

logo-print

Харьков-Истанбул учқичини Сочи томон йўналтиришга уриниш бўлган


Туркия матбуоти жума куни украиналик йўловчи Харьков-Истанбул йўналишида учаётган самолётни Сочи томон бурдиришга урингани ҳақда хабар қилди.

Украин фуқароси қўлида детонатор билан учувчилар кабинасига киришга ҳаракат қилганида пилотлар тревога сиренасини ишлатишган.

Шундан сўнг, Туркиянинг Ф-16 қирувчи учқичлари осмонга кўтарилиб, учқчини Истанбул аэропртига қўндиришган.

Украина ташқи ишлар вазирлиги учқични олиб қочишга уриниш бўлганини тасдиқлади.

45 ёшли украиналик маст холатда бўлган. Уни ёнида қурол ҳам портлатгич ҳам бўлмаган.

Ҳодиса пайти ҳеч кимга шикаст етмади. Украиналик йўловчи Истанбул аэропортида ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG