Линклар

Россия телеканали Сочида Ўзбекистонни Тожикистон билан адаштириб юборди


"Россия-2" телеканалининг спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Сочи Олимпиадасининг очилиш маросимини шарҳлаётиб Ўзбекистон терма жамоасини Тожикистон билан адаштириб юборди.

Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини тоғ чанғичиси Ксения Григорьева кўтариб чиқар экан Россия телеканали шарҳловчиси уларни Тожикистон вакиллари ўлароқ таништирди.

Бу эса маросимни томоша қилаётган айрим ўзбекистонликларнинг, хусусан, Твиттер микроблоги фойдаланувчиларининг эътирозига сабаб бўлди.

Сочи Олимпиадасида Ўзбекистондан уч нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар фигурали учиш бўйича жаҳон миқёсида анча танилиб қолган Михаил Ге ҳамда чанғичилар Ксения Григорьева ва Артём Вороновлардир.

Сочидаги Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам қатнашди, лекин у экранларда кўринмади.
XS
SM
MD
LG