Линклар

logo-print

Франциянинг собиқ биринчи хоними Closer журналини судга бермоқчи


Франциянинг собиқ биринчи хоними Валери Триервейлер ўзининг фотосуратларини руҳсатсиз чоп этган Closer журналини судга беришини маълум қилди.

Триервейлер хоним ўз суратларининг журнал саҳифаларида босилишини ўз шахсий ҳаётига тажоввуз деб, ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Closer журнали Триервейлернинг дугоналари билан Маврикий оролидаги пляжда ётгани акс этган суратларни босган эди.

Францияда чиқадиган Closer нашри ўтган ой Франция президенти Франсуа Олланднинг таниқли актриса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида мақолани эълон қилиши ортидан Олланд фуқаровий хотини Валери Триервейлер билан алоқаларни узганини маълум қилганди.

Франсуа Олланд 2007 йилдан буён 48 ёшли француз журналисти Валери Триевейлиер билан фуқролик никоҳ асосида яшаб келган.

Ундан аввал эса Олланд таниқли сиёсатчи Сеголен Руайял билан 30 йил бир ёстиққа бош қўйган. Уларнинг биргаликдаги никоҳида тўрт фарзанди бор.

Олланднинг Paris Match журнали мухбири Валери Триервейлер билан ишқий муносабатлари фош бўлгач, унинг Руайял билан никоҳи бузилган эди.
XS
SM
MD
LG