Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:09

CNN мухбири Россия ТИВга чақиртирилди


CNN телеканалининг Москвадаги бюроси мухбири Фил Блэк жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга Брестдаги “Матонат” ҳайкалининг телеканал тарафидан энг хунук ёдгорликлар рўйxатига киритилишига норозилик билдирилган.

Бу ерда гап CNN тарафидан ўтган ҳафта эълон қилинган дунёдаги энг хунук ёдгорликлар рўйхати ҳақида кетяпти.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Брест қалъаси ҳимоячиларига ўрнатилган ёдгорлик ҳам шу рўйхатга кирган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги буни “фашизмга қарши курашда ўз ҳаётини қурбон қилган совет аскарлари хотирасига нисбатан ҳурматсизлик”, деб атаган. Хабарларга кўра, CNN бунинг учун узр сўраган.
XS
SM
MD
LG