Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:46

Сочи Олимпиадасининг биринчи олтин медалини америкалик сноубордчи қозонди


Россиянинг Сочи шаҳрида бошланган Қишки Олимпиада мусобоқаларида биринчи олтин медални америкалик сноубордчи Сэйж Котсенбург қозонди.

Сноубордда учиш мусобоқаларида норвегиялик Сталле Сандбек кумуш, канадалик Марк Макморрис бронза медалини олди.

Олимпиаданинг илк кунида чанғи спорти, биатлон, конкида учиш ҳамда фристайл бўйича ҳам медаллар учун кураш кечмоқда.
XS
SM
MD
LG