Линклар

logo-print
Ўзбекистонда беш ойдан буён бўш қолиб келган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимига Шуҳрат Тешаев тайинланди.

Шу пайтгача Тешаев ушбу вазирликда агротехнология масалалари бўйича вазир муовини лавозимида ишлаб келган.

У ўтган йил сентябр ойида Қашқадарёга ҳоким этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгалламоқда.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозими ўшандан буён вакант бўлиб турган эди.

Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодининг муҳим сектори ҳисобланади.

Аксар соҳалар каби, қишлоқ хўжалиги ҳам ҳокимиятнинг юқори доиралари томонидан бошқарилади ва вазир лавозими, шунчаки, номинал вазифа экани айтилади.
XS
SM
MD
LG