Линклар

logo-print

Константин Эрнст Олимпиада рамзидаги беш халқанинг бири очилмай қолганини изоҳлади


Сочидаги “Фишт” ўйингоҳида Қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида халқаро спорт мусобоқаси рамзидаги беш халқанинг бири очилмай қолди.

Тантанали маросимда бешта қор учқуни очилиб, Олимпиада рамзига айланиши керак эди.

Сочи Олимпиадаси тадбирларига продюссерлик қилаётган Россия-1 канали раҳбари Константин Эрнст ушбу техник камчиликни шундай изоҳлади.

- Бешта халқадан бири ишламай қолди. Ўзи асли жуда оддий меҳанизм эди бу. Уч марта текшириб кўрган эдик, ишлаётганди. Лекин, асосий тадбирда халқани бири очилмади. Ўйлайманки битта қор учқунининг очилмагани жиддий фалокат эмас, - деди Эрнст.

Аввалроқ, Сочига келган қатор хорижлик журналистлар ўзлари тушган меҳмонхоналардаги хоналарнинг аянчли эканидан шикоят қилишган эди.
XS
SM
MD
LG